Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:54

АҚШ Мудофаа вазири Грузияга сафар қилди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Россиянинг Украинага қилган агрессияси АҚШ ва Грузияни ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ундаганини таъкидлади.

7 сентябрь куни пойтахт Тбилисида Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласания билан музокарадан кейин сўзлаган Ҳейгел НАТОнинг 4-5 сентябрь кунлари Уэлсда бўлиб ўтган саммити “Грузиянинг Иттифоққа аъзо бўлишида муҳим тарихий воқеа бўлгани”ни айтди.

Чак Ҳейгел Грузия НАТОга аъзо бўлишида АҚШ ёрдам беришини қўшимча қилди.

АҚШ ва Грузия Мудофаа вазирлари сўзлашувида Грузияга “Blackhawk” русумидаги вертолётлар етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Ҳейгелга кўра, Қўшма Штатлар ва Грузия вертолётлар борасида келишувга эришмаган аммо нарх ва шартноманинг бошқа жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG