Линклар

logo-print

Ҳиндистон ва Покистонда тошқиндан 300 га яқин одам нобуд бўлди


Покистонликлар оиласи хавфсиз жойга кўчиб кетмоқда, 2014 йилнинг 4 сентябрида олинган сурат.

Покистонликлар оиласи хавфсиз жойга кўчиб кетмоқда, 2014 йилнинг 4 сентябрида олинган сурат.

Ҳиндистон шимоли ва Покистонда 300 га яқин одам кўчки ва кучли тошқин қурбонига айланди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги расмийлар маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Сўнгги беш кун давомида Кашмирнинг Ҳиндистон томонида камида 120 киши ўлган, бу вақт оралиғида қўшни Покистонда 160 дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Ҳиндистонда камида 450 қишлоқ сув остида қолган, табиий офатдан икки минг чоғли қишлоқ аҳолиси жабрланган. Покистонда эса тўрт мингдан зиёд уй вайрон бўлган, минглаб одам бошпанасиз қолган.

Ҳар иккала мамлакатда қутқарувчилар вертолёт ва қайиқлар ёрдамида тошқин туфайли уйида қамалиб қолган ўн минглаб одамни қутқаришга уринмоқда.

Июнь ойидан сентябргача давом этадиган ёмғирлар мавсумида Покистон ва Ҳиндистонда ҳар йили тошқинлар содир бўлиб туради. Бу йилги тошқин сўнгги тўрт йил ичида энг кучлиси экани айтилмоқда. 2010 йили Покистонда табиий офат 1700 чоғли одам ҳаётига зомин бўлганди.

XS
SM
MD
LG