Линклар

logo-print

Ливан армияси Сурия чегарасидан 15 километр нарида жойлашган Ал-Қаа шаҳрида жиҳодчилар ҳужумини қайтарди. Якшанбага ўтар кечаси содир бўлган тўқнашувда икки ҳужумчи ўлдирилган, яна бири асирга олинган. Бу ҳақда Ливаннинг “Ал-Маядин” телеканали хабар тарқатди.

Аввалроқ “Исломий давлат” жанггарилари ўзлари томонидан Арсал шаҳрида август ойи бошида қўлга олинган ливанлик иккинчи аскар қатл этилганини тасдиқлаганлар. Ҳозирда йигирмадан зиёд ливанлик аскар ИД жанггарилари қўлида асирда тутиб турилибди.

Ўтган ҳафта Ливан бош вазири Таммом Салом ҳарбийларни озод этиш учун жанггарилар билан музокара олиб бориш таклифини рад этганди. Унга кўра, Ливан расмийлари экстремистлар билан ҳеч қанақа келишувга бормайди. “Аскарлар ҳаёти савдо мавзуси бўлиши мумкин эмас”, деди Т. Салом.

Ливан бош вазири қуролли кучларга Сурия билан чегарадош ҳудудларда исломийларга қарши амалиёт ўтказишга рухсат берган.

XS
SM
MD
LG