Линклар

logo-print

Президент Обама Исломий давлат гуруҳига қарши кураш стратегиясини эълон қилади


АҚШ Президенти Барак Обама 10 сентябрь куни Исломий давлат гуруҳига қарши ҳуруж уюштириш стратегиясига доир нутқ сўзлашини билдирди.

Оқ уйнинг бу ҳақда эълон қилиши АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг Анбар вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Ҳадиса дамбасини қуршаб олган жанглариларга қарши ҳаво ҳужуми кўламини оширган пайтга тўғри келди.

Айни пайтда, Араб давлатлари лигаси Исломий Давлат гуруҳи жангариларига қарши “барча керакли чораларни” кўришни ваъда қилди.

7 сентябрь кнуи Қоҳирда ўтказилган учрашувда Араб лигаси ташқи ишлар вазирлари БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган ойда қабул қилган резолюцияни қўллаб-қувватлашларини билдирди. Мазкур резолюция аъзо давлатларни “Ироқ ва Суриядаги исломий эктсремист гуруҳларга хорижда жангариларнинг қўшилиши, молиявий ва башқа турдаги ёрдамни тўхтатиш ҳаракатларини” бошлашга чақиради.

XS
SM
MD
LG