Линклар

logo-print

Эрон олий руҳонийси жарроҳлик столига ётқизилди


Оятулло Али Хаманаий простата жарроҳлик операциясини бошдан кечирди.

Оятулло Али Хаманаий простата жарроҳлик операциясини бошдан кечирди.

Эрон давлат телевидениесининг хабар қилишича, мамлакат олий руҳонийси Оятулло Али Хаманаий простата жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Уни операция қилган врачлар гуруҳи раҳбари Алиризо Марандий 75 ёшли Хаманаий душанба куни Теҳронда жарроҳлик столига ётқизилган ва операция муваффақиятли ўтганини билдирди.

Марандийга кўра, “режали” тарзда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин Хаманаий бир неча кун давомида касалхонада қолади.

Хаманаий Эронда давлат аҳамиятига молик барча масалада ҳал этувчи ўрин тутади. У Эрон иқтидорига 1989 йилда келган.

Жарроҳлик амалиётидан аввал давлат телевидениесига берган интервьюсида “хавотирланишга асос йўқ”, дея, ўзнинг ҳақига дуо қилишларини сўради.

Кузатувчиларга кўра, Эронда расмий матбуот мамлакат олий руҳонийчи саломатлиги ҳақида камдан-кам ҳолатда хабар беради.

XS
SM
MD
LG