Линклар

Президент Каримовни Душанбеда кутишмоқда


Икки мамлакат президентлари Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон ўртасидаги шахсий муносабатлар ҳам деярли йўққа чиққан.

Икки мамлакат президентлари Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон ўртасидаги шахсий муносабатлар ҳам деярли йўққа чиққан.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жойри ҳафта Тожикистонга сафар қилиши мумкин. Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати тарафидан тасдиқланмаган бўлса-да, Каримовни Душанбеда 11-12 сентябрь кунлари ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида кутишмоқда.

Агар Каримов ҳақиқатан Тожикистонга қадам ранжида қиладиган бўлса, бу Ўзбекистон раҳбарининг сўнгги олти йил ичида қўшни республикага илк расмий сафари бўлади.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Россия, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

Таҳлилчилар Каримовнинг Душанбега ташриф буюриши узоқ йиллардан бери совуқлашган Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини яхшилаш имкони яралиши ҳақида гапирмоқда.

Ўтган ойда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ШҲТ доирасидаги учрашувда қатнашиш учун Душанбега борган эди.

Тошкент-Душанбе муносабатларининг ўта совуқлашиб кетганига Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСи лойиҳаси асосий сабаб деб кўрилади. Шу ой бошроғида Жаҳон Банки халқаро экспертиза хулосаларини эълон қилиб, муайан шартлар бажариладиган тақдирда ГЭСни қуриш мумкин, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG