Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:34

Москвада йўқолган қўқонлик Сарваржон топилди


Сарваржон 3 ой давомида Москвада фаррошлик қилиб келган
Сарваржон 3 ой давомида Москвада фаррошлик қилиб келган

Москванинг Жулебино туманида жорий йил май ойида дараксиз кетган қўқонлик 19 яшар Сарваржон Иброҳимов Озодлик орқали берилган мақоладан сўнг топилди. Сарваржонга кўра, оилавий жанжал боис уйдан чиқиб кетиб, яқинлари билан алоқани йўқотиб қўйган.

8 сентябрь куни қўқонлик Сарваржон Иброҳимовнинг Озодликка айтишича, яқинлари билан жанжаллашиб қолгач, уйдан чиқиб кетиб, уч ой давомида фаррошлик қилиб келган.

Сарваржонга кўра, Москвада яшаётган қўқонлик танишлари Озодлик орқали берилган мақолани ўқиб, уни қариндошлари қидираётгани ҳақида унга хабар беришган:

- Россияда Таганскда ишлаб турувдим. Менга кўчада болалар “Интернетга чиқиб кетибсан ука. Сени қидириб юришибди ота-онанг” дейишди. Радиога ҳам чиқибман, Озодлик радиосига.

Озодлик: Бизга онангиз Гулсанам опа билан акангиз Сардор мурожаат қилган. Бориб онангиз билан учрашдингизми?

- Ҳа, бордим. Хотиржам қилиб қўйдим. Бўлди, кўрдим онамни. Соппа-соғ Худога шукур. Яқинда ойлик олсам жўнатаман Ўзбекистонга.

Озодлик: Ишлаëтган жойингиз яхшими, ойлик яхшими?

- Ҳамма ëқ яхши. Дворник бўлиб ишлаяпман. Шунақа деб маълумот келган эди, мана бориб келдим, кўрдим. Ҳаммаси соппа-соғ экан. Бориб документимни олиб қайтиб келдим. Уйдагилар билан урушиб чиқиб кетворганман. Чиқиб Таганский метрога келиб ишга кириб ишладим. Биринчи Таганский метрога келганимда қоғозда ишладим регистрация билан. Сохта регистрация билан. Сўнг документ топширдим. Кейин бу ëққа келган эдим. Яхши бола бор экан. Ўша бола билан гаплашдим. Танишлари кўп экан, ишга олиб кириб қўйди мана. Ҳамма ëғимни олиб келдим. Шунақа қилиб бориб кўриб келдим. Худога шукур ҳамма ëғимни олиб келдим. Ишлайман энди. Қайтиб қилмайман бу ишни. Тўғри ишлайман. Онамга пул жўнатиб, онамни боқаман. Қўлимдан келганча ëрдам қиламан,- деди Сарваржон Иброҳимов.

Сарваржон билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Сарваржон Иброҳимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG