Линклар

ЕИ Россияга нисбатан янги санкциялар қўлламоқчи


Янги жазо чоралари борасида ЕИ етакчилари 5 сентябрь куни Уэльсдаги НАТО саммити ташқарисида келишиб олишди.

Янги жазо чоралари борасида ЕИ етакчилари 5 сентябрь куни Уэльсдаги НАТО саммити ташқарисида келишиб олишди.

Бугун Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларига жавобан тўртинчи давра санкцияларни жорий этиши кутилмоқда.

Янги жазо чоралари борасида ЕИ етакчилари 5 сентябрь куни Уэльсдаги НАТО саммити ташқарисида келишиб олишди.

Мазкур қарор Киев ҳукумати билан россияпараст айирмачилар ўт очишни тўхтатиш борасида келишиб олганларидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди. Украина шарқида беш ойдан бери давом этаётган можаро оқибатида 2600дан ошиқ одам ҳалок бўлди. ЕИ расмийлари агар Москва сулҳ шартларига амал қилиб, ўз қўшинларини Украина ҳудудида олиб чиқса, санкцияларни жорий этиш масаласини тўхтатиб туриши мумкинлигини айтмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга ғазаб билан жавоб қайтариб, санкциялар жорий қилинадиган тақдирда “аксилчора” кўришини билдирди.

АҚШ ва ЕИнинг аввалги санкцияларига жавобан Москва ғарб давлатларидан маҳсулотлар импортини тақиқлаб қўйди, лекин бу Россиянинг ўзида нарх-навонинг ошишига сабаб бўлди.

Ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамасдан, якшанба куни Мариуполь ва Донецк аэропоти яқинида жанглар рўй бергани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG