Линклар

Афғонистон президенти курсиси ҳамон икки номзод ўртасида талаш бўлмоқда


Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловда ғалаба қилганликка даъво қилмоқда.

Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловда ғалаба қилганликка даъво қилмоқда.

Афғонистон президентлигига номзодлардан бири Абдуллоҳ Абдуллоҳ рақиби Ашраф Ғани билан музокараларда натижаларга эришилмаганини айтмоқда. Икки сиёсатчи 14 июнь кунги президент сайловида ғалаба қилганликка даъво қилмоқда.

Абдуллоҳнинг сайлов штаби матбуот вакили Фозил Раҳмон Ория 8 сентябрь кунги музокаралар “мутлақо салбий” натижа билан якунланганини билдирди.

Унинг яна айтишича, Абдуллоҳ овозларни қайта ҳисоблашга доир ҳисобот борасида ўз хулосаларини бугун эълон қилиши мумкин.

Афғонистон сайлов комиссияси 4 сентябрь куни мунозарали сайловда берилган 8 миллион овоз қайта санаб бўлинганини эълон қилган эди. Овозларни қайта санаш натижаларининг шу ҳафта жамоатчиликка эълон қилишини кутилмоқда.

АҚШ воситачилигида эрилишлган битимга кўра, Абдуллоҳ ва Ғани овозларни қайта ҳисоблаш натижаларини тан олиш ва миллий муроса ҳукуматини тузишга розилик берган.

XS
SM
MD
LG