Линклар

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қозоғистонга расмий сафари доирасида бугун президент Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

Руҳоний ва Назарбоев учрашувида Каспий денгизи мақоми, Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқларни ривожлантириш, минтақа хавфсизлиги каби масалалар муҳокама этилиши айтилмоқда.

Руҳонийнинг Қозоғистонга расмий сафари 8 сентябрда бошланди. У президентлик лавозимига киришганидан бери Марказий Осиёга биринчи марта ташриф қилмоқда. Руҳоний Остонадан сўнг Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилади. Бу ерда у шу ҳафта охирида ўтказиладиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Эрон кузатувчи давлат мақомига эга.

XS
SM
MD
LG