Линклар

logo-print

ЕИ Россияга нисбатан янги санкцияларни маъқуллади


Европа Кенгаши раҳбари Херман Ван Ромпей.

Европа Кенгаши раҳбари Херман Ван Ромпей.

Европа Иттифоқи Украина шарқида юзага келган вазият ортидан Россияга нисбатан жорий этилган янги санкцияларни расман маъқуллади ва бу санкциялар яқин кунларда тадбиқ этилади. Бу ҳақда душанба куни кечқурун Европа Кенгаши раҳбари Херман Ван Ромпей маълум қилди.

Европа дипломатларининг билдиришларича, янги санкцияларда Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Россиянинг йирик энергоширкатлари, жумладан, "Роснефть", "Транснефть" ва "Газпром нефть"ни молиялаштириш тақиқланган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги санкциялар жорий қилинадиган тақдирда “аксилчора” кўришини билдирган эди.

АҚШ ва ЕИнинг аввалги санкцияларига жавобан Москва ғарб давлатларидан маҳсулотлар импортини тақиқлаб қўйди, лекин бу Россиянинг ўзида нарх-навонинг ошишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG