Линклар

Малайзия самолётининг ҳалокатига оид дастлабки хулоса эълон қилинди


Халқаро экспертлар гуруҳи аъзолари Украина шарқида ерга қулаган самолёт бўлагини ўрганмоқда. 2014 йил 1 август.

Халқаро экспертлар гуруҳи аъзолари Украина шарқида ерга қулаган самолёт бўлагини ўрганмоқда. 2014 йил 1 август.

Ҳолландиянинг авиация соҳаси мутахассислари қуролли можаро давом этаётган Украина шарқида Малайзияга қарашли МН17 йўловчи самолёти ерга қулагани борасида дастлабки хулосани эълон қилди.

Халқаро текширувга етакчилик қилаётган Ҳолландиянинг хавфсизлик кенгаши хулосасига кўра, Малайзия самолёти 17 июль куни Украина шарқида ерга қулашига “катта энергияли объектлар” самолёт бортига ёриб киргани сабаб бўлган.

Ҳужжатда самолёт ҳалокатига “техник носозлик” ёки экипаж аъзолари йўл қўйган хатолик сабаб бўлганига ишора қилувчи далиллар йўқлиги билдирилган.

Малайзияга қарашли самолёт жорий йил 17 июль куни Украина шарқида ерга қулагани оқибатида самолёт бортидаги 298 одамнинг ҳаммаси нобуд бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 190 нафари Ҳолландия фуқароларидир.

Ғарб манбаларига кўра, йўловчи самолёт Украина ҳукумати қўшинларига қарши қуролли кураш олиб бораётган Россия тарафдори бўлган айирмачилар томонидан “Бук” русумидаги ракета билан уриб туширган.

Россия ва айирмачилар бу айбловни рад қилиб самолёт ҳалокатида Украина ҳукумати кучларини айблаган.

XS
SM
MD
LG