Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:33

Украина ҳукумати назоратидаги Донецк аэропортига ҳужум уюштирилди


Донецк аэропорти биноси, 2014 йил 1 сентябрь.
Донецк аэропорти биноси, 2014 йил 1 сентябрь.

Украина ҳарбийлари ҳукумат кучлари ва Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўт очишни тўхтатишга келишиб олганига қарамай, 9 сентябрга ўтар кечаси айирмачилар назоратида бўлган Донецк шаҳри яқинидаги аэропортга ракета ҳужуми уюштирилганини билдирди.

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, ҳужум оқибатида талафот кўрилмаган.

Айирмачилар ҳукумат қўшинлари назорат қилаётган Донецк аэропортига май ойидан бери ҳужум уюштириб келмоқда.

Айни пайтда, Мудофаа вазирлиги расмийси, 5 сентябрь куни оташкесим кучга кирганидан бери тўрт украин аскари ҳалок бўлганини айтди.

Вазирликнинг Тиббиёт бўлими бошлиғи Виталий Андронатийга кўра, 29 нафар украин ҳарбийси ҳам ярадор бўлган.

Ҳукумат кучлари ва айирмачилар бир-бирини келишувни бузганликда айблаб келмоқда.

Украинада беш ойдан бери давом этаётган қон тўкилишини тўхтатишни назарда тутган сулҳга томонлар умумла риоя қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG