Линклар

АҚШ президенти Ироқ Бош вазирини янги ҳукумат тузилгани билан табриклади


Ироқнинг янги ҳукумати аъзолари қасамёд қилаётган пайт, Бағдод ш., 2014 йил 8 сентябрь.

Ироқнинг янги ҳукумати аъзолари қасамёд қилаётган пайт, Бағдод ш., 2014 йил 8 сентябрь.

АҚШ Президенти Барак Обама Ироқ Бош вазирини янги ҳукумат тузилгани билан табриклади ва “Исломий Давлат” жанггариларига қарши курашда ҳамкорликка чақирди.

Оқ Уй маълумотига кўра, 8 сентябрь куни Ироқ парламенти янги ҳукуматни маъқуллаганидан сўнг президент Обама Ироқ Бош вазири, шиа сиёсатчиси Ҳайдар ал-Абодийга қўнғироқ қилиб уни табриклаган.

Оқ Уй эълон қилган баёнотга кўра, ал-Абодий Ироқдаги барча гуруҳ вакиллари, шунингдек, умумий душманга қарши мамлакат қудратини оширишда минтақа ва халқаро ҳамкорлар билан бирга ишлашига умид билдирилган.

Ҳужжатда лидерлар Ироқ ҳукумати мамлакат халқи хоҳиш-иродасини амалга ошириш учун зудлик билан чоралар кўриши кераклигига келишиб олганлари маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG