Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:32

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси олтинчи қаватдан йиқилиб ўлди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Калининский туманида Ўзбекистон фуқароси ғайриоддий ҳолатда нобуд бўлди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, Суздаль ҳиёбонида жойлашган тўққиз қаватли бинонинг олтинчи қаватидаги коммунал квартирага тирмашлаб чиқиб деразадан киришга уринган пайтда ерга йиқилиб ўлган.

Марҳумнинг ёнидан Ўзбекистон паспорти топилган.

Ҳужжатда 25 яшар ўзбекистонлик Россия ҳудудига 2014 йил 23 март куни Погар Брянск вилоятидаги чегара пункти орқали киргани аниқланган.

Марҳум Санкт-Петербург шаҳрида рўйхатдан ўтган ва ишлаш учун рухсатга эга бўлган.

XS
SM
MD
LG