Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:54

Ўзбекистон махсус кучлари Сурхондарёда аксилтеррор машқлари ўтказди


Бу сурат 12news.uz нашридан олинди.
Бу сурат 12news.uz нашридан олинди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ), Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус бўлинмалари Сурхондарё вилоятининг Афғонистонга чегарадош ҳудудида қўшни давлатдан "эҳтимолий террор ҳужуми"ни қайтариш бўйича машқлар ўтказди.

Куч ишлатар тизимлардаги манбага таяниб 12news.uz нашрининг хабар қилишича, жанговор ўқув-машқи сценарийсига мувофиқ, Ўзбекистон махсус кучлари Амударё орқали қайиқларда чегарани бузиб ўтишга уринган “террорчилар”нинг йўлини тўсиб уларни йўқ қилган.

Манбага кўра, машқлар давомида Ўзбекистон ҳарбийлари Амударё устига қурилган Термиз-Хайратон кўпригидаги чегара пунктида ёнғин ўчоқларини ўчириш ҳамда қўшни давлат фуқаролари келтириб чиқарган оммавий тартибсизликларни бартараф қилишни машқ қилган.

МХХ ва учта вазирлик махсус кучлари август ойида ҳам Олмалиқда аксилтеррор машқлари ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG