Линклар

Формула бир автопойгаси чемпиони Шумахер соғлигини уйида тикламоқда


Формула бир автопойгаси бўйича етти марта жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг менежери ўтган йил декабрь ойида курортда чанғи учаётган пайтда жароҳат олган Шумахер уйида даволанишни давом эттираётгани билдирди.

Миясига оғир жароҳат етган Шумахер Франциянинг Гренобль шаҳридаги касалхонада олти ой кома ҳолатида ётганидан кейин июнь ойида мазкур касалхонадан чиққан эди.

45 яшар Шумахер Греноблдан кейин тиббий муолажаларни Швейцариянинг Лазан шаҳридаги университет касалхонасида давом эттирган.

Михаэль Шумахер Франциядаги касалхонада сунъий равишда кома ҳолатига солинишдан олдин икки марта жарроҳлик операцияси ўтказилган.

XS
SM
MD
LG