Линклар

logo-print

Саудия "Исломий Давлат"га қарши кураш музокараларига мезбон бўлади


Сурия ва Ироқнинг босиб олинган катта ҳудудида "Исломий Давлат" деб эълон қилинган "давлат"нинг халифаси Абу Бакр ал-Бағдодий.

Сурия ва Ироқнинг босиб олинган катта ҳудудида "Исломий Давлат" деб эълон қилинган "давлат"нинг халифаси Абу Бакр ал-Бағдодий.

Саудия Арабистони “Исломий давлат” таҳдиди муҳокама қилинадиган АҚШ ва Яқин Шарқ давлатлари вакиллари иштирок этадиган учрашувга мезбонлик қилишини билдирди.

11 сентябрь куни Жидда шаҳрида бошланадиган учрашувда АҚШ Давлат котиби Жон Керри, шунингдек, Туркия, Миср, Иордания, ва Форс Кўрфази давлатларидан вакиллар қатнашади.

Саудия Пресс агентлиги хабарига кўра, музокара чоғида асосий эътибор Яқин Шарқ минтақасида терроризмга ҳисса қўшаётган экстремист гуруҳларга қарши кураш масаласига қаратилади.

Жон Керри шу ҳафтада Саудия Арабистони ва Иорданияга сафар қилиши режалаган.

АҚШ Президенти Барак Обама 10 сентябрь куни “Исломий Давлат” жанггариларига қарши кураш стратегиясини эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG