Линклар

Россияда сўнгги 20 йил ичида бир миллион одам ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Москвадаги Сербский номидаги ижтимоий-юридик психиатрия маркази ҳисоботида айтилади.

Россия бош психиатри Зураб Кекелидзенинг билдиришича, 18 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи ҳар юз минг одамга 16 кишини ташкил қилади. Бу эса халқаро кўрсаткичлардан икки баробарга кўпдир.

Ҳисоботда айтилишича, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи Сибир минтақасида жуда катталигича қолмоқда. Олтой, Тува, Бурятия ва Чукоткада ҳар юз минг одамдан 60 нафари ўз жонига қасд қилмоқда.

XS
SM
MD
LG