Линклар

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун Тожикистонга расмий сафари доирасида Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан учрашади.

Ҳасан Руҳоний 10 сентябрда тожикистонлик ҳамкасби билан Сангтўда-2 ГЭСининг иккинчи босқичини ишга тушириш маросимида иштирок этади. Мазкур ГЭС қурилиши учун Эрон Тожикистонга 180 миллион долларлик моддий ёрдам кўрсатган.

Эрон президенти 11-12 сентябрда Душанбеда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этади. Мазкур ташкилотда Эрон кузатувчи давлат мақомига эга.

Ҳасан Руҳоний 9 сентябрда Қозоғистонга ташриф қилган ва президент Нурсултон Назарбоев билан Каспий денгизи мақоми, Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқларни ривожлантириш, минтақа хавфсизлиги каби масалалар муҳокама қилган эди.

XS
SM
MD
LG