Линклар

logo-print

Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари тантанали очилди


Ўзбекистонлик спортчилар Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинларининг очилиши тантанасида.

Ўзбекистонлик спортчилар Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинларининг очилиши тантанасида.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари иштирокчиларига табрик йўллади.

“Ишончим комилки, умумий тил, маданият ва тарихга эга турк дунёси қадриятларини ўзида акс эттирувчи ушбу тадбир мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги бирлик ва биродарликни ривожлантиришга хизмат қилади”,- – дейилади табрикда.

Халқаро футбол федерацияси –ФИФА президенти Йозеф Батлер ҳам кўчманчи ўйинлар иштирокчиларига табрик йўллаган.

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 9 сентябрда бошланган ва 14 сентябрда якунланадиган Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари иштирокчиларини ўйинларнинг тантанали очилиш маросимида президент Алмазбек Атамбаев қутлади.

Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинларида дунёнинг 17 давлати, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG