Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 11-12 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Бу ҳақда 9 сентябрь куни президент матбуот хизмати маълум қилди.

Бу Ўзбекистон раҳбарининг сўнгги олти йил ичида қўшни республикага илк расмий сафари бўлади. Таҳлилчилар Каримовнинг Душанбега сафари Тожикистонда Роғун ГЭСини барпо этиш масаласи ортидан совуқлашган ўзбек-тожик алоқаларининг яхшиланишига хизмат қилишини айтмоқдалар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Россия, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо давлат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG