Линклар

Украина Президенти Петро Порошенко топшириғига кўра, Россия билан чегарада мудофаани мустаҳкамлаш учун қурилишлар бошланди.

Расмий маълумотга кўра, чегаранинг 1500 километр узунликдаги қисми мустаҳкамланиб, ҳарбий техника учун 8000дан зиёд окоп қазиш режалаштирилган.

Расмий Киев 1 сентябрь куни тасдиқлаган Украина чегарасини мустаҳкамлашга мўлжалланган “Девор” номли махсус лойиҳага кўра, чегарага баландлиги икки метр бўлган металл тўрлар ўрнатилиб, айрим ҳудудларда тўрлар электрлаштирилади.

Ушбу лойиҳани тўла якунлаш учун 5-7 ой вақт кетиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG