Линклар

Украина ҳарбийлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай бугун ҳам мамлакат шарқида отишмалар давом этмоқда.

Киев расмийлари маълумотига кўра, сўнгги кунларда айирмачилар украиналик ҳарбийлар жойлашган ҳудудларни олти марта ўққа тутган.

Кеча ҳам айирмачилар назоратида бўлган Донецк шаҳри яқинидаги аэропортга ракета ҳужуми уюштирилгани хабар қилинди.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 5 сентябрь куни оташкесим кучга кирганидан бери тўрт украин аскари ҳалок бўлган, 29 нафар ҳарбий жароҳатланган.

Ҳукумат кучлари ва айирмачилар бир-бирини келишувни бузганликда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG