Линклар

7 сентябрь куни Тошкентдаги Pepsi компанияси бош офисида акция ютуқларини тарқатиш пайти ғолиблар ўртасида муштлашув келиб чиқди.

Ушбу можаро ортидан ширкатнинг бир неча ходими ҳибсга олиниб, кейин қўйиб юборилган, акция ютуқларини тарқатиш эса тўрт кунга кечиккан.

Pepsi компанияси ўтказган “Жамоаларни тўпланг – Совғаларга эга бўлинг” акцияси ғолиблари ўз ютуқлари вақтида берилмаганидан норози бўлишмоқда.

Бу каби норозиликлар Facebook, Twitter, Odnoklassniki каби ижтимоий тармоқларда кўплаб учрамоқда.

Жумладан, Facebookдаги "Жамоатчилик назорати" (Общественный конт-роль) гуруҳида тўрт кундирки, Pepsi акциясига норозиликлар билдирилмоқда.

Daryo.uz сайти ҳам “Pepsi компанияси ўзи эълон қилган акция шартларини бажармасликда айбланмоқда” номли мақоласида ушбу муаммога тўхталган.

Pepsi компанияси юзага келган вазият бўйича акция ғолибларига ҳеч қандай расмий изоҳ бермагани шикоятлар сонининг кўпайшига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Pepsi компаниясидан олинган сўнгги маълумотга кўра, 10 сентябрь куни ҳар бир бўлимга қўшимча милиция ходимлари бириктирилган ва акция совғаларини тарқатиш қайта йўлга қўйилган.

Pepsi расмий сайтидаги маълумотга кўра, акция боис юзага келган ажиотаж ва можаролар боис 12 сентябрдан бошланадиган акциянинг иккинчи босқичига ўзгартириш киритилиб, бир кишига учтадан ортиқ совға ютиш чеклаб қўйилган.​

XS
SM
MD
LG