Линклар

Арктикада 19 асрда йўқолган кема топилди


Олимлар экспедиция кемаси музга тиқилиб қолиш натижасида ҳалокатга учраганини тахмин қилиб келишади.

Олимлар экспедиция кемаси музга тиқилиб қолиш натижасида ҳалокатга учраганини тахмин қилиб келишади.

Канада тадқиқотчилари Арктикада 1846 йилда йўқолган англиялик Жон Франклин бошчилигидаги афсонавий экспедиция кемасини топди.

Бу ҳақда кеча Канада Бош вазири Стивен Харпер маълум қилди.

Франклин бошчилигидаги экспедиция «Эребус» ва «Террор» кемаларида 128 аъзоси билан бедарак йўқолган эди.

Канада Бош вазири Харпер топилган кема юқоридаги икки кемадан қайси эканлигини очиқламаган.

Франклин экспедициясининг тўрт аъзосининг жасади кемалар бедарак кетганидан сал ўтиб, топилган эди.

Олимлар иккита кема музга тиқилиб қолиш натижасида ҳалокатга учраганини тахмин қилиб келишади.

Канада ҳукумати экспедиция аъзоларини қидириш учун бир неча миллион доллар сарфлаган.

XS
SM
MD
LG