Линклар

Мен Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида тураман. Сентябр келиши билан Хўжайлининг Кўна қалъасида (эски шаҳар қисмида) қишга тайëргарлик бошланиб кетади.

Одамлар қишда уйини иситиш учун эшак аравада олиб келиб сотиладиган ўтинлардан сотиб олиш билан овора.

Бир арава ўтин 70-80 минг сўм. Қиш давомида шунақа аравалардан 10-15та кетади.

Газ йўқ. Ҳамманинг уйида ўтин билан иситиладиган печлар бор. Бутун оила бир хонага тиқилиб ўтиради. Эр-хотин¸ келин-куëв¸ қари ота-она¸ майда чурвақалар - ҳамма бир хонада.

Шу ерда овқатланади¸ кийиниб ечинади¸ ухлайди ва ювинади.

Янги келин бўлиб тушган бечораларни айтинг.

Қизиғи шундаки¸ Хўжайли шаҳри бўйича газ фақатгина Кўна қалъада йўқ.

Бир Уазик машина ўтин 350 минг сўм.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG