Линклар

Душанбеда ШҲТ саммити бошланди. Президент Каримов 6 йилда илк бор Тожикистонга борди


Бугун Тожикистонда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг икки кунлик саммити бошланмоқда. 11 сентябрь куни пойтахт Душанбеда Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон президентларининг барчаси тўпланди.

Саммитда иштирок этаётган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сўнгги олти йил ичида Душанбега илк бор ташриф буюрди. Таҳлилчилар Каримовнинг ташрифи икки давлат ўртасидаги ўта совуқ муносабатларнинг яхшиланишига туртки бўлиши мумкин, демоқда.

ШҲТ саммити Россиянинг Ғарб давлатлари билан муносабатлари совуқлашиб, сиёсий вектор диққатини Осиёга бураётган пайтга тўғри келмоқда.

Душанбе йиғинига Эрон ва Мўғилистон етакчилари ҳам келди ва саммит ташқарисида ШҲТ етакчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Эрон ва Мўғилистон ҳамда Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ШҲТда кузатувчи мақомига эга.

Бугун бошланган саммит кун тартибининг асосий диққати жорий йил охирига қадар хориж қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши ортидан минтақада хавфсизликни таъминлаш масаласига қаратилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG