Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Барак Обама: Ғирт террорчи "Исломий давлат"ни йўқ қиламиз!


АҚШ Президенти Барак Обама.
АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Сурия ва Ироқда зўравонликни авж олдираётган Исломий давлат гуруҳига қарши кураш стратегиясини эълон қилди. 10 сентябрь кунги нутқида Барак Обама "ғирт ва оддий террорчи" ташкилот дея атаган Исломий гуруҳга қарши халқаро коалицияга Америка етакчилик қилишини билдирди.

АҚШ Президенти Барак Обама Сурия ва Ироқдаги Исломий давлат гуруҳига қарши ҳужум бошлашга тайёрлиги ва жангари гуруҳ “путурини кетказиб, пировардида уни йўқ қилиш” мақсадида юзлаб қўшимча АҚШ қўшинини Ироққа ташлашни режалаштираётганини билдирди.

- Мамлакатимизга таҳдид қилаётган террорчилар қаерда бўлишидан қатъий назар, уларни таъқиб қилишимиз ҳақида аниқ айтганман. Бу Сурия ҳамда Ироқдаги ИШИДга қарши чора кўришда иккиланиб ўтирмаслигимни англатади. Президентлик ваколатимнинг асосий тамойилидир бу: Америкага таҳдид қиладиган бўлсангиз, ҳеч қаерга қочиб қутула олмайсиз,- деди президент Обама 10 сентябрь куни Оқ уйда қилган чиқишида.

Барак Обама: Ғирт террорчи "Исломий давлат"ни йўқ қиламиз!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Унинг айтишича, Қўшма Штатлар Исломий давлат гуруҳига қарши курашаётган Ироқ ва Курдистон кучларига ёрдам кўрсатиш учун у ерга қўшимча 475 нафар АҚШ ҳарбийсини жўнатилади. Лекин АҚШ қўшинлари бевосита жангларда иштирок этмайди.

Исломий давлат ташкилотига қарши кураш стратегиясини 2001 йил 11 сентябрь воқеаларининг 13 йиллиги арафасида эълон қилган Обама, Америка “террорчи таҳдидини бартараф қилиш учун тузилажак коалицияга етакчилик қилади”, дея таъкидлади.

- Мақсадимиз аниқ: кенг қамровли ва барқарор аксилтеррор стратегия орқали ИШИД путурини кетказиб, пировардида уни йўқ қиламиз,- деди Обама.

Жумладан Суриядаги нишонларни ҳам ўз ичига олиши мумкин бўлган “террорчиларга қарши систематик ҳаво ҳужумлари” стратегиясини эълон қилган Обама, АҚШ Конгрессини Сурияда Исломий давлат гуруҳига қарши курашаётган кучларни тайёргарликдан ўтказиш учун қўшимча ресурслар ажратишга чақирди.

Президент нутқидан аввал мухбирлар билан телефон орқали суҳбатлашган Оқ уй маъмуриятининг юқори лавозимли вакили бу кучларни тайёргарликдан ўтказиш дастури Саудия Арабистонида амалга оширилишини билдирди. Унинг айтишича, Саудия ҳукумати дастурга мезбонлик қилишга розилик берган ва АҚШ ҳарбийлари Сурия ҳудудида машқлар ўтказишига эҳтиёж бўлмайди.

Обама Ироққа юбориладиган АҚШ қўшинлари “жанговар ҳаракатларда қатнашмайди” ва “Ироқ ҳудудида яна битта урушга аралашиб қолмайди”, дея алоҳида таъкидлади.

- Бу ҳаракатларимиз Ироқ ва Афғонистондаги урушлардан фарқ қилишини Америка халқи тушунишини истайман. Америка жанговар қўшинлари ўзга давлат ҳудудидаги жангларга жалб қилинмайди. Аксилтеррор кампанияси ИШИДни йўқ қилишга қаратилган барқарор ва муттасил ҳаракатлар, ҳаво ҳужумига оид имкониятларимиз ва жойлардаги ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади. Жабҳа олдида турган ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлаб, бизга таҳдид қилаётган террорчиларни йўқ қилишга доир бу стратегия йиллар давомида Яман ва Сомалида синаб кўрилган стратегия билан бир хилдир,- деди Обама.

Жангари гуруҳнинг номи нотўғри ва ноўриндир, у “Исломий” эмас, чунки “ҳеч бир дин бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишини оқламайди”, бу ташкилот давлат ҳам эмас, чунки “у ҳеч бир ҳукумат томонидан тан олинмаган”, дея эслатди АҚШ раҳбари.

- ИШИД ғирт ва оддий террорчи ташкилотдир. Ва унинг ягона мақсади ўз йўлида турган барчани қатлиом қилишдир,- деди Обама.

Оқ уй раҳбари Исломий давлат гуруҳини мағлуб этиш учун Ироқ халқи ва минтақа мамлакатларнинг роли муҳимдир, дея таъкидлади.

“Америка қударти жиддий ўзгаришларни ясашга қодир, лекин ироқликларнинг ўзлари амалга ошириши керак бўлган ишларни улар учун биз қилиб бера олмаймиз ҳам, минтақадаги хавфсизликни таъминлашда араб ҳамкорларимиз ўрнини босолмаймиз ҳам”, деди АҚШ президенти.

XS
SM
MD
LG