Линклар

logo-print

Жон Керри Саудия Арабистонида ИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исломий давлат гуруҳига қарши курашда ҳарбий, сиёсий ва молиявий ёрдам масаласини муҳокама қилгани Саудия Арабистонига борди. Керри араб давлатлари ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Жиддада 11 сентябрь куни ўтказиладиган учрашув президент Барак Обама Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни эгаллаб олган жангари гуруҳга қарши “муттасил” ҳарбий кампанияни бошлашни ваъда беришидан, бир кун ўтиб уюштирилмоқда.

Исми очиқланмаган АҚШ расмийсидан иқтибос келтирилган хабарларга кўра, Керри ИДга қарши ҳаво ҳужумини уюштириш ва бу ташкилотга молиявий кўмак келишинии тўхтатиш масалаларини муҳокама қилди.

10 сентябрь куни Бағдодга қилган ташрифи чоғида ИД гуруҳи ўсиб боришига халқаро ҳамжамият четдан қараб турмайди, дея таъкидлаб, жангариларга қарши курашда Ироқ муҳим рол ўйнашини қайд этди.

XS
SM
MD
LG