Линклар

Чехия ҳаво йўллари Ўзбекистонни тарк этмоқда


Czech Airlines Ўзбекистонни тарк этаётган сўнгги Европа авиаширкатидир.

Czech Airlines Ўзбекистонни тарк этаётган сўнгги Европа авиаширкатидир.

Czech Airlines (Чехия ҳаво йўллари) авиакомпанияси 24 октябрдан бошлаб Ўзбекистонга самолёт қатновини тўхтатади. РИА Новости агентлиги ҳаво ширкати вакилининг “24 октябрь куни Прагадан Тошкентга сўнгги авиарейс амалга оширилади ҳамда бу республикадаги ваколатхонамизни ёпамиз”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Унинг айтишича, бу йўналиш бўйича ҳаво қатнови норентабел бўлгани сабабидан Ўзбекистонга парвозларни тўхтатишга қарор қилинган.

Czech Airlines самолётлари 2009 йилда Ўзбекистонга парвоз қила бошлаган ва 2012 йилда авиаширкатнинг бу мамлакатда ваколатхонаси очилган эди. Ҳозирда Прага-Тошкент-Прага йўналиши бўйича ҳафтасига иккита рейс амалга оширилади.

Czech Airlines Ўзбекистонни тарк этаётган сўнгги Европа авиаширкатидир. Бундан аввал Ўзбекистондаги бизнес муҳитининг номақбул бўлгани, хусусан миллий валютада олган даромадини эркин валютага конвертация қила олмагани сабабидан Lufthansa ва AirBaltic каби компаниялар мамлакатдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда фоалият қиладиган хориж авиаширкатларидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея ва Туркия компаниялари қолмоқда.

Мамлакат ичкариси ҳамда хорижий мамлакатларга амалга ошириладиган парвозларнинг асосий қисми “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси зиммасидадир.

XS
SM
MD
LG