Линклар

logo-print

Алишер Усмонов туғилган куни ҳақидаги фоторепортажга оид ТУЗАТИШ


А.Б. Усмонов Тошкентнинг “Осиё-Гранд” меҳмонхонасида туғилган кунини нишонлагани ва расмларнинг аксари ҳақиқийлигини тасдиқлади.

А.Б. Усмонов Тошкентнинг “Осиё-Гранд” меҳмонхонасида туғилган кунини нишонлагани ва расмларнинг аксари ҳақиқийлигини тасдиқлади.

9 сентябрь куни Интернет сайтимизда эълон қилинган расмларнинг айримлари Алишер Усмонов туғилган куни муносабати билан Тошкентда уюштирилган базми жамшидга алоқаси йўқлигига эътиборингизни қаратамиз.

9 сентябрь куни Интернет сайтимизда: "Алишер Усмоновнинг туғилган куни” сарлавҳаси остида фоторепортаж чоп қилинган эди. Ушбу материалда эълон қилинган расмларнинг айримлари Алишер Усмонов туғилган куни муносабати билан Тошкентда уюштирилган базми жамшидга алоқаси йўқлигига эътиборингизни қаратамиз.

А.Б. Усмонов матбуот хизмати вакили Роман Куниловский номидан Озодлик таҳририятига келган мактубда фоторепортаждаги самолёт интерьери, Bugatti Veyron (Москвага оид давлат рақами билан) автомобили ва бинога кириб кетаётган одамлар тасвирланган расмлар жаноб Усмонов, унинг мулки ва ёки Тошкентдаги “Осиё-Гранд” ресторанига алоқаси йўқлиги таъкидланади.

Шу билан бирга А.Б. Усмонов матбуот хизмати номидан келган мактубда жаноб Усмонов ҳақиқатан 2014 йил 8 сентябрь куни Тошкентнинг “Осиё-Гранд” меҳмонхонасида туғилган кунини нишонлагани, ҳамда фоторепортаждаги 1-расм (базми жамшидга таклифнома), 2-расм (ўзбекистонлик таниқли уламо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таваллуд куни нишонланаётган Усмоновга тўн кийдираётгани), 3-расм (ресторан олдида қатор бўлиб турган қимматбаҳо машиналар) ва 8-расм (“Bourkhan” ёзуви туширилган Airbus A340-300 русумидаги самолёт) жаноб Усмонов ва Тошкентдаги туғилган кунига доир экани тасдиқланган.

Озодлик таҳририяти самолёт интерьери ва Bugatti Veyron тасвирланган расмларни қўшимча тарзда текшириб, уларнинг ҳақиқатга мос эмаслигини аниқлаб, Интернет сайтимиздан олиб ташлади.

Озодлик таҳририяти жаноб Усмоновга алоқаси бўлмаган айрим расмларни эълон қилгани учун узр сўрайди.

Бу расмлар Озодлик таҳририятига оид ижтимоий тармоқлар орқали фуқаровий журналистика намунаси сифатида келиб тушгунга қадар Интернетда ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларда Алишер Усмоновга доир экани иддаоси билан тарқатилганига эътиборингизни қаратамиз. Озодлик таҳририяти мазкур расмларни эълон қилиш орқали жаноб Усмоновнинг обрўси ва қадр-қимматига путур етказиш мақсади бўлмаганини алоҳида қайд этамиз.

А.Б. Усмонов матбуот хизмати ҳақиқий эканини тасдиқлаган расмларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

XS
SM
MD
LG