Линклар

logo-print

Маъшуқасини ўлдирган спортчи Писториус 15 йилга қамалиши мумкин


 Оскар Писториус ҳукмни тингламоқда.

Оскар Писториус ҳукмни тингламоқда.

Жанубий африкалик таниқли спортчи Оскар Писториус ишини кўриб чиққан суд уни эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдирганликда айбдор деб топди.

Суд кеча Оскарни ўз маъшуқасини қасддан ўлдирмаган деб топган бўлса ҳам, спортчига 15 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Икки оёғи ампутация қилинган спортчи 2012 йилги Лондон паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган.

Ногирон спортчи ўтган йилнинг 14 фераль куни маъшуқаси Риива Стиинкампни отиб ўлдирган эди.

27 яшар Писториус ўзига қўйилган барча айбловлар бўйича ўзини айбсиз, деб билишини айтган.

Маҳкама спортчига нисбатан сўнгги қарорини 13 октябрда эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG