Линклар

logo-print

Бугун Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан янги санкциялари расман кучга кирди.

Расмий Кремлнинг Украина бўҳронидаги ролига жавобан эълон қилинган янги санкциялар Россиянинг нефть компаниялари, мудофаа тизимлари, давлат банкларига нисбатан қўлланилган.

Роснефть, Транснефть ва Газпром Нефть каби йирик ширкатларга ЕИ молиявий ёрдами ва кредитларини олиш тақиқланади.

Санкцияларда россиялик 24 мулозимнинг ЕИ банкларидаги маблағлари музлатилиб, уларга виза беришни тақиқлаш ҳам кўзда тутилган.

Янги жазо чоралари ЕИ етакчилари тарафидан 5 сентябрь куни НАТО саммити ташқарисида келишиб олинган ва 8 сентябрь куни Брюсселдаги учрашувда маъқулланган эди.

Лекин шарқий Украинада Киев ҳукумати билан россияпараст айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай амал қилинаётганини баҳолаш учун санкцияларни эълон қилиш кейинроққа қолдирилган эди.

Айни пайтда Польша ҳукуматининг билдиришича, 8 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги санкцияларга жавобан “аксилчора” кўриш билан таҳдид қилганидан бери Россиядан Польшага узатиладиган газ ҳажми 45 фоизга қисқартирилган.

XS
SM
MD
LG