Линклар

logo-print

"Сувсоз” Давлат унитар корхонаси хабарига кўра, 1 октябрдан бошлаб тошкентликлар учун совуқ сув нархлари оширилади.

Кўпқавватли уйларда яшайдиган аҳоли учун ҳисоблагич бўлган ҳолда тарифлар 1 кубометр сув учун 294 сўмдан 310 сўмгача ошади.

Канализация билан таъминланган хусусий уйларда эса совуқ сув учун тўлов ҳисоблагич бўлган ҳолда 212 сўмдан 225 сўмгача ўсади.

Канализацияси бўлмаган уй эгалари 1 кубометр сув учун 140 сўм тўлайдилар.

Ўзбек расмийларига кўра, нархлардаги бу ўсиш электр энергияси ва бошқа манбалар тарифларининг қимматлаши билан боғлиқдир.

Сўнгги бор Тошкентда совуқ сув нархлари жорий йил 1 апрелидан 10-12 фоизга қимматлаган эди.

XS
SM
MD
LG