Линклар

logo-print

“Қурултой” эшиттиришининг навбатдаги сонида Ўзбекистоннинг яқин тарихида диний арбобларнинг тутган ўрнини мухокама қилдик.

Бундан 23 йил олдин Ўзбекистонда исломий ҳаракатнинг илк куртаклари кўрина бошлади.

Бир томондан Горбачёв яратган эркинлик ва ошкоралик, иккинчи томондан ўша пайтдаги Ўзбекистон комфирқаси котиби Раъно Абдуллаеванинг исломга қарши бутун Ўзбекистонда ва асосан, Фарғона водийсида олиб борган кескин тадбирлари исломий кайфиятнинг кучайишига сабаб бўлгани айтилади.

Чўкаëтган Совет империяси ҳудудларида тарқалган ўғрилик, талончилик, ички ишлар ходимларининг коррупцияга ботгани, мулозимларнинг лоқайдлиги ҳам кишилар қалбида исломий адолат истагини уйғотгани эсланади.

Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Тошкент режимига қарши курашиш иддаоси билан майдонга чиқиб, кейинчалик ўз кучини Покистондаги ички можароларга сафарбар қилгани кузатилди.

Таҳлилчиларга кўра, 2010 йилда Тоҳир Йўлдош Вазиристондаги ҳаво ҳужумларига учраб ўлганидан кейин ҳам Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбек жиҳодий гуруҳлари сони камайгани йўқ.

Айни пайтда Ўзбекистон ичкарисида диндорларга нисбатан тазйиқ кучайгани кузатилди. Бу тазйиқлар фонида эса “сарой уламолари” деган қатлам юзага келди.

Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида қатнашган собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов “Бу сарой уламолари зулмни оқлаш билан шуғулланмоқда” деган фикрни билдирди.

Суҳбатдош Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тўн кийдирганини салбий ҳолат сифатида баҳолайди.

Қурултойда қатнашган Шимолий Америка мусулмонлар кенгаши аъзоси Аҳмаджон Раҳимов "Ўзбекистондаги уламолар Қаддафий¸ Рамзан Қодиров каби золимлар билан эмас¸ балки оддий мўминлар билан мулоқот қилсин", деган мазмундаги фикрни билдирди.

Қуйида ушбу мавзудаги "Қурултой" эшитттиришини тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG