Линклар

logo-print

Расмий Киев Россиянинг 35 нафар журналистини Украинага киришини тақиқлади.

Бу ҳақда хабар қилган Украина телевидение ва радиоэшиттиришлар масалалари бўйича кенгаш раҳбари Юрий Артеменкога кўра, рус журналистларини 3 йилдан 5 йилгача муддатга Украинага кириши тақиқланган.

Ҳозирча журанлистларнинг исми-шарифлари очиқланмади.

Ўтган ой Украинанинг Адлия ва Ички ишлар вазирликлари мамлакатга кириши тақиқланиши мумкин бўлган 38 нафар россиялик журналист рўйхатини эълон қилган. Ушбу рўйхатда, жумладан, "Россия сегодня" ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселев, журналист Владимир Соловьев ва актёр Иван Охлобистинлар бор.

XS
SM
MD
LG