Линклар

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди


Эндиликда Россия банклари Америка компанияларидан 30 кундан ортиқ муддатга пул қарз ололмайди.

Эндиликда Россия банклари Америка компанияларидан 30 кундан ортиқ муддатга пул қарз ололмайди.

Қўшма штатлар Россияга қарши эълон қилган янги санкциялар молиявий, иқтисодий ва мудофаа тизимларини ўз ичига олган.

АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, санкция рўйхатида "Газпром", "ЛУКОЙЛ", "Сургутнефтегаз", "Транснефть", "Газпром нефть" ва яна бешта нуфузли ташкилот бор.

Шунингдек, Россиянинг энергетика компанияларига экспорт хизматлари тақиқланган. Сергей Чемезов раҳбарлигидаги "Ростех" давлат корпорацияси ҳам АҚШ ва ЕИ санкциялари рўйхатида мавжуд.

Эндиликда Россиянинг олтита банки, жумладан, энг катта банк ҳисобланган Сбербанк Америка компанияларидан 30 кундан ортиқ муддатга пул қарз ололмайди.

XS
SM
MD
LG