Линклар

"Тиниб тинчимаган одамлар" дунёни ҳам тинч қўймай келаётир. Юқоридаги суратда Белоруснинг қишлоқларидан бирида кузни нишонлаб сайл қилаётган одамлар тасвирланган бўлса, қуйироқда оловли нуқталардан олинган суратлар жойлаштирилган.

Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинида жангарилар ракета ҳужуми уюштирмоқда.

Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги мавзелардан бирида жангариларнинг ҳукумат кучларига ҳаводан туриб қилган ҳужуми оқибатида жароҳатланган оддий фуқарони қўшнилари касалхонага олиб кетмоқда.

Бағдодда автомобил портлатилган жойни томша қилаётган аёл.

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Биринчи Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари очилишида намойиш этилган шоудан бир кўриниш.

Белорус пойтахти Минскдан 140 километр узоқликдаги Солигорск шаҳрида туз кони чиқиндилари орасида юрган одам.

Нью Йоркнинг Уолл стрит мавзесида осмонни ёритаётган чироқ.

Рус фазогири Олег Артемьев Союз ТМА-12М кемаси капсуласи ичида. Фазо кемаси капсуласи Қозоғистоннинг Жезқазған вилояти ҳудудига келиб тушган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Иорданиядан Ироққа учиб кетаётган пайтда муҳим ҳужжатларни ўрганмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ироқ пойтахти Бағдоддга қўниш арафасида вертолётдан шаҳарни кузатмоқда.

Украинанинг Донецк шаҳри аэропорти атрофидаги йўллардан бирини қўрқилаётган россияпараст айирмачи.

Покистоннинг Панжоб вилоятидаги сув тошқини пайтида жон сақлаётган кўппак.

Ироқ курдлари кучлари “Исломий давлат” гуруҳининг жангариларига қарши Зардак тоғидан ҳужум қилмоқда.

Афғонистондаги терини қайта ишлаш корхонаси ишчилари иш пайтида танаффус қилмоқда.

Хиндистоннинг Ахмадобод шаҳридаги Сабармати дарёсида болакай хинду санами Ганешга бағишланган диний маросимдан сўнг ташлаб кетилган бутларни йиғмоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний жарроҳлик амалиёти ўтказилганг Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳаманийни касалхонада зиёрат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG