Линклар

Украина бош вазири Арсений Яценюк Россия президенти Владимир Путиннинг нияти мустақил Украина давлатини яксон этиш эканини айтди.

Бугун Кивда халқаро анжуманда сўзлаган нутқида Яценюк: ”Путин бутун Украинани босиб олиб, мустақил давлатни йўқ қилмоқчи, деб таъкидлади.

Ўз нутқида жаноб Яценюк Донецк ва Луганск вилоятлари Украинанинг ажралмас, таркибий қисми бўлиб қолажагини қайд этди.

“Донецк ва Луганск вилоятлари Украинани таркибий қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади”, - деди Яценюк.

Аввалроқ ўзларини Донецк халқ республикаси деб эълон қилган Украина шарқидаги россияпараст айирмачи гуруҳ раҳбарлари ДНРга мустақиллик мақоми берилиши талабида қатъий эканликларини таъкидлашганди.

XS
SM
MD
LG