Линклар

logo-print

Жон Керри Мисрда "Исломий давлат"га қарши кураш масаласини муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри бугун Миср пойтахти Қоҳирага ташриф буюрди.

Жаноб Керри Сурия ва Ироқдаги Исломий давлат жанггариларига қарши курашда Миср дастагини қозониш мақсадида бу мамлакатга сафар қилмоқда.

Миср матбуотига кўра, Керри Қоҳирада президент Абдул Фаттоҳ ал-Сисий ва Араб лигаси раҳбари Набил ал-Арабий билан учрашади.

Қоҳирага келиш авваллида АҚШ Давлат котиби Иордания, Саудия Арабистони, Ироқ ва Туркияда бўлди.

Жон Керри 12 сентябрь куни Анкарада Қўшма Штатлар Исломий давлатга қарши курашда халқаро коалиция тузишга киришганини айтди.

AҚШ президенти Бaрaк Обaмa 10 сентябрь куни Aмерикa хaлқигa қилгaн мурожaaтидa минглaгaн одaмлaрни, aсосaн шиa мусулмонлaри вa ғaйридинлaрни ёстиғини қуритaётгaн "Исломий дaвлaт" жaнггaрилaрини йўқ қилишгa вaъдa берганди.

XS
SM
MD
LG