Линклар

Украиналик божхоначилар Россия гуманитар карвонига яқин йўлатилмаган


Украиналик божхоначиларни Россиянинг гуманитар юк машиналари карвони яқинига йўлатишмаган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши вакили Андрей Лисенко шанба куни Киевда ўтказилган матбуот брифингида Россиянинг гуманитар юк машиналари божхона қоидаларини бузган холда Украина чегарасини кесиб ўтганини таъкидлади.

Жаноб Лисенкога кўра, Россия юк машиналари "Донецк - Изварино" чегара пунктидан ўтаётганида украиналик божхоначилар ҳам Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари ҳам машиналар карвонига яқин йўлатилмаган.

Бугун тунда Украина шарқидаги Луганск вилоятига Россиянинг навбатдаги гуманитар юк машиналари кириб борди.

Россия расмийларига кўра, озиқ-овқат, дори-дармон ва сув ортилган юк машиналарининг дастлабки етмиштаси божхона кўригидан ўтиб, Донецк шаҳрига етиб борган. Россия расмийлари юкларни ҳужжатлаштириш Украина божхоначилари билан биргаликда амалга оширилганини айтишган.

XS
SM
MD
LG