Линклар

Волгоградда ўзбекистонлик эр-хотин боласини 400 минг рублга пуллаган


Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик эр-хотин янги туғилган чақалоғини 400 минг рубль (11 минг АҚШ доллари)га сотганликда айбланмоқда.

Тергов давомида Россияга ишлагани келган ўзбекистонлик жуфтлик моддий жиҳатдан қийналиб қолганликлари учун болани сотишга қарор қилганликларини айтишган.

Улар шу йилнинг апрель ойида ҳали туғилмаган болани сотиш учун Интернетда эълон ҳам беришган ва нархини 500 минг рубль қилиб белгилашган.

19 май куни ўзбекистонлик эр-хотиннинг қизи дунёга келади. Ота-она қизни туғруқхонанинг ўзида биринчи чиққан клиентга 400 минг рублга пуллашган.

Исми айтилмаётган 28 ёшли ўзбекистонлик аёл ва 21 ёшли эркак Россия Жиноят кодексининг 37 моддаси бўйича айбланмоқда. Улар устидан қўзғотилган жиноят иши судга оширилган.

Айби исботланса улар етти йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG