Линклар

“Исломий Давлат” жанггарилари британиялик Дэвид Ҳэйнсни қатл этди


Дэвид Ҳэйнс

Дэвид Ҳэйнс

“Исломий Давлат” жанггарилари Британия фуқароси Дэвид Ҳэйнснинг бошини танасидан жудо қилаётгани акс этган видеолавҳа Интернетга қўйилди.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон “Исломий Давлат” жанггарилари томонидан Ҳэйнснинг қатл этилиши ҳақиқий шайтоннинг иши эканини таъкидлаб, қанча вақт талаб этилмасин, қотилларни жазога тортишга ваъда берди.

“Исломий Давлат” жанггарилари америкалик икки журналист, Жеймс Фолей ва Стевен Сотлоффни ҳам бошини танасидан жудо қилган.

Шотландиянинг Перт шаҳрида туғилиб ўсган Хэйнс икки фарзанднинг отаси бўлган.

У ўтган йил Сурияда Франциянинг ACTED номли гуманитар ташкилотида ишлаётган пайтда ўғирлаб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG