Линклар

ЕХҲТ Украина шарқига кўпроқ кузатувчи ва дронлар жўнатмоқчи


Украина шарқида 13 сентябрь кунги вазият акс этган харита.

Украина шарқида 13 сентябрь кунги вазият акс этган харита.

Украина шарқида ҳукумат кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай риоя қилаётганини кузатиш учун кўпроқ халқаро кузатувчилар ва қуролсиз дронлар жўнатилади.

Бу Украина Президенти Петро Порошенко ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га расилик қилаётган Швейцария Президенти Дидиер Бурхалтер ўртасида 13 сентябрь куни бўлиб ўтган музокаралардан кейин эълон қилинди.

Украина президентининг матбуот хизматига кўра, Порошенко 5 сентябрда эришилган оташкесим қандан бажарилаётганини назорат қилиш учун ЕХҲТ кузатувчилари сонини кўпайтириш ва дронлар жойлаштирилишига рози бўлган.

Бурхалтерга кўра, ҳозир Луганск ва Донецк вилоятларида ЕХҲТнинг 70 нафар вакили вазиятни кузатмоқда.

Ундан олдин ИТАР-ТАСС агентлиги дронлар Украина-Россия чегарасининг бир қисмини кузатишини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG