Линклар

VimpelСom Ўзбекистон алоқа тизимига $ 1 миллиард ётқизганини иддао қилди


Россиянинг VimpelСom Ltd холдинги Ўзбекистондаги саккиз йиллик фаолияти давомида мамлакат уяли алоқа тизимига 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя ётқизганини билдирди.

Ўзбекистонда 2006 йил 12 сентябрда иш бошлаган VimpelСom холдингининг Unitel шўъба корхонаси Beeline бренди остида мижозларга алоқа хизматини кўрсатиб келмоқда.

Unitel эълон қилган баёнотда ширкат раҳбари Александр Воробёв Ўзбекистон бозоридаги ускуналар ва тармоқларни ривожлантиришга Unitel сарфлаган маблағ 1 миллиард АҚШ долларидан ошгани билдирилган.

Сентябрь ойи бошида Beeline Ўзбекистондa илк бор LTE технологияси aсосидa ишлaйдигaн 4G тaрмоғини тижорий фойдаланишга топширди.

Воробёвнинг иддаосига қарамай, ўзбекистонлик абонетлар мазкур уяли алоқа хизмати сифатининг ўта ёмонлашганидан шикоят қилиб келади.

Новый Век нашри хабарига кўра, сўнгги олти ой давомида ширкат абонентлари сони бир фоизга камайиб 10 миллион 434 кишини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG