Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:34

Киев айирмачиларни оташкесимни хавф остига қўяётганликда айблади


Украина шарқида Донбас ўлкасида 14 сентябрь кунги вазият акс этган харита.
Украина шарқида Донбас ўлкасида 14 сентябрь кунги вазият акс этган харита.

Киев расмийлари Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларни ҳукумат қўшинларига қарши урушни жадаллаштириш орқали тўққиз кундан бери амал қилиб келинаётган ўт очишни тўхтатиш келишувини хавф остига қўяётганликда айблади.

Украина Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши матбуот котиби Владимир Полиови буни 14 сентябрь куни, яъни, ҳукумат кучлари айирмачиларнинг Донецк аэропортига ҳужумини қайтаргани эълон қилинганидан бир кун кейин айтди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Украина шарқида урушаётган томонлар оташкесимга қандай риоя қилаётганини кузатиш учун ташкилот минтақага кўпроқ халқаро кузатувчилар ва қуролсиз дронлар жўнатишни режалаган.

Ҳозир ЕХҲТнинг 70 нафар вакили Луганск ва Донецк вилоятларидаги вазиятни кузатмоқда.

ИТАР-ТАСС агентлиги ЕХҲТ дронлари Украина-Россия чегарасининг бир қисмини кузатишини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG