Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:02

Даврон Назармуҳамедов ИИВнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди


Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вазирликнинг Жиноят қидирув бўлими ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб 12news.uz нашрининг хабар қилишича Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу ҳақдаги фармонга имзо чеккан.

Назармуҳамедов 2013 йил декабрь ойиида айни лавозимга тайинланган полковник Раҳмат Маматовнинг ўрнини эгаллаган.

Даврон Назармуҳамедов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангунига қадар мамлакат президенти аппаратида ишлаган.

Унгача Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бўлими ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лазозимида фаолият юритган.

XS
SM
MD
LG