Линклар

Ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдоси август ойида 55 фоизга камайди


Россияда GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси август ойида 55 фоизга камайиб 2443 донани ташкил этди.

Ўтган йил август ойида Россия бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5403 дона автомобил сотилган эди.

2014 йилнинг январь-август ойларида Россияда GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси 20 фоизга камайиб 29303 донани ташкил этган.

Ўтган йил шу даврида бу кўрсаткич 36585 донани ташкил этган. Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон автомобилларининг Россия бозоридаги ҳиссаси ўтган йил шу давридаги 2,3 фоиздан 1,4 фоизга камайган.

Ўзбекистон автомобилларининг бирортаси Россиядаги энг харидоргир 25та автомобил рўйхатидан ўрин олмаган.

XS
SM
MD
LG