Линклар

Украина: Янукович партияси парламент сайловларида қатнашмоқчи эмас


Шу йил февраль ойида Виктор Янукович Украинадан қочиб кетганидан кейин унинг "Минтақалар партияси"даги сафдошлари буни қоралаб чиққандилар.

Шу йил февраль ойида Виктор Янукович Украинадан қочиб кетганидан кейин унинг "Минтақалар партияси"даги сафдошлари буни қоралаб чиққандилар.

Украинанинг иқтидордан қулатилган президенти Виктор Янукович партияси 26 октябрга мўлжалланган парламент сайловларида қатнашмоқчи эмас. “Минтақалар партияси” котиби Борис Колесников 14 сентябрь куни партия сиёсий кенгаши мамлакатда уруш авж олган паллада сайловларда иштирок этмасликка қарор қилгани ҳақида билдирди.

Россияпарастлик платформасига эга бўлган “Минтақалар партияси” энг аввало Украина шарқида ўз сайловолди ва молиявий базасига эга. 2012 йили ўтказилган сайловларда партия парламентдаги 210 ўриндан 185 тасини эгаллаб, кўпчилик фракциясини тузган эди.

Шу йил февраль ойида собиқ президент Янукович мамлакатдан қочиб кетганидан кейин унинг партиядошлари буни қоралаб чиққандилар. Ўшандан буён “Минтақалар партияси”дан бўлган 120 дан зиёд депутат парламентдаги фракцияни тарк этган.

Украина президенти Петро Порошенко август ойида парламентни тарқатиб юбориб, 26 октябрга янги сайлов тайин қилган эди. Бу қадамни Порошенко “қонун чиқарувчи органда тозалаш ҳаракати” ўлароқ изоҳлаганди.

XS
SM
MD
LG